Фарғона туманида дорихоналар учун электрон рецепт тизими бўйича йиғилиш ўтказилди
2026-03-28 15:35:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 8-сентябрдаги 570-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида дорихоналар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Департаментнинг Фарғона туман бўлими, Солиқ инспекцияси раҳбари ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди. Йиғилишга туманда фаолият юритаётган дорихоналар мансабдор шахслари ҳам жалб қилинди.
Тадбир давомида D-Med тизимида “Электрон рецепт”дан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тизимдан тўғри ва самарали фойдаланиш, шунингдек, мазкур йўналишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида иштирокчиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.






