Фарғона туманида давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
2026-03-28 15:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириғига асосан жорий йилнинг 25-мартидан 6-апрелига қадар Фарғона туманида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани ҳокимлиги аппарати ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида ходимларнинг саломатлик ҳолати атрофлича текширилиб, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.









