Фарғона туманида ёшлар билан ишлаш масалалари танқидий муҳокама қилинди
2026-03-26 22:15:00 / Мажлислар

Шунингдек, йиғилиш давомида “Ёшлар куни” муносабати билан корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, ташкилотлар кесимида раҳбарларга бириктирилган ёшлар билан ўтказилган суҳбатлар, ишлаб чиқилган манзилли дастурлар, ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан бажарилган ишлар ҳамда маҳаллалардаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилишда ёшлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўяётган айрим корхона ва ташкилот раҳбарлари огоҳлантирилди. Уларга қўшимча равишда берилган бир ҳафта муддат давомида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, ёшларнинг муаммоларини индивидуал асосда ҳал этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, топшириқлар ижроси якуни бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш, шу билан бирга самарали фаолият олиб бораётган раҳбарларни рағбатлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.






