Фарғона туманида мурожаатлар ижроси юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди
2026-03-26 21:55:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов ҳамда туман прокурори Ойбек Тошпулатовлар бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибида фуқароларнинг мурожаатлари ва уларнинг ижроси ташкилотлар кесимида атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилган камчиликлар, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик, ижросини асоссиз равишда чўзиш ёки тушунтириш билан чекланиш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, мурожаатлар ижросига эътиборсиз бўлган, уларни белгиланган муддатларда ҳал этмаган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, аксинча, мурожаатларни ўз вақтида ва ижобий ҳал этган раҳбарларни рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташкилотлар томонидан билдирилган таклифлар асосида муаммоларга ечим ишлаб чиқиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









