“Чимён” бозорида ёнғин хавфсизлиги бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-03-26 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Чимён” бозорида Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари, бозор маъмурияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади бозор ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, хусусан ёнғин содир бўлганда ёнғин-қутқарув махсус техникаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида бозор ҳудудидаги кириш-чиқиш йўлаклари, савдо расталари орасидаги йўлаклар ҳамда махсус техникалар кириб бориши мумкин бўлган ҳудудлар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида айрим жойларда савдо расталари ва вақтинчалик тўсиқлар махсус техникалар ҳаракатланишига тўсқинлик қилаётгани аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан бозор масъулларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлар ва сотувчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, газ баллонларини белгиланган тартибда сақлаш ҳамда фавқулодда вазият юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.









