Фарғона тумани ўқувчилари “Ўқиш саводхонлари” танловида юқори натижаларни қўлга киритди
2026-03-18 21:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11–14-март кунлари ўтказилган “Ўқиш саводхонлари” танлови ёшларнинг билим даражаси, тафаккури ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказган нуфузли беллашувлардан бири бўлди.
Мазкур танловда Фарғона туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари муносиб иштирок этиб, ўзларининг юқори савиядаги билимлари, теран фикрлаши ҳамда ўқишга бўлган қизиқишлари билан ажралиб турдилар. Улар вилоят миқёсида 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб, ҳақиқий ғолиб эканликларини намоён этдилар.
Айни пайтда Фарғона тумани ўқувчилари Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан ўтказилаётган тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда.
Ушбу ютуқлар ўқувчиларнинг изчил меҳнати, устозларнинг фидойилиги ҳамда таълим жараёнига бўлган масъулиятли ёндашув натижаси эканлиги алоҳида эътироф этилди.




