Нотинч оилалар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-03-18 19:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги қабул ўтказилди. Унда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева, туман Адлия бўлими бошлиғи Сарварбек Махкамов, туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.
Мазкур қабул нотинч оилалар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш, оилавий муаммоларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланди. Тадбир давомида мурожаат билан келган фуқароларнинг фикр ва таклифлари атрофлича тингланиб, ҳар бир ҳолат ишчи гуруҳ томонидан чуқур таҳлил қилинди.
Муҳокамалар натижасида оилавий низоларни ҳал этиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда профилактик ишларни кучайтиришга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.






