Фарғона туманида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қабул ўтказилди
2026-03-16 19:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманининг “Каптархона” маҳалласида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган навбатдаги қабул ташкил этилди. Унда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман Адлия бўлими бошлиғи ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари иштирок этди.
Қабул давомида маҳаллада истиқомат қиладиган хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Унда оилавий муаммоларни барвақт аниқлаш, уларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 3-мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида” PF-33-сон Фармони ҳамда PQ-1-сонли қарор мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.


