Фарғона туманида “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
2026-03-07 12:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов давомида ўқувчилар саҳна маданияти, актёрлик маҳорати ва ижодий ёндашувлари билан фаол иштирок этиб, томошабинларга унутилмас таассуротлар улашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра ғолиблар қуйидагича аниқланди:
🥇 1-ўрин — 7-мактабнинг “Жадидлар” жамоаси;
🥈 2-ўрин — 4-мактабнинг “Ибрат” жамоаси ҳамда 49-мактабнинг “Парвоз” жамоаси;
🥉 3-ўрин — 8-мактабнинг “Ибрат”, 31-мактабнинг “Янги юлдузлар” ва 55-мактабнинг “Актёрлар” жамоалари.
Шунингдек, танловда қатнашган қолган 11 та жамоа ҳам фаол иштироки учун Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.









