ЭЪЛОН
2026-03-06 21:05:00 / Эълонлар

Фарғона тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан туманда ҳафтанинг ҳар шанба куни "Тозалик ва озодалик куни" деб эълон қилиниб, уюшқоқлик билан ҳашарлар ташкил этилиши белгиланди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 7–8-март кунлари туман ҳудудидаги барча маҳаллаларда оммавий ҳашар ўтказилади.
Ҳашар доирасида маҳалла гузарлари, аҳоли гавжум жойлар, ички кўчалар ҳамда қабристонларда ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилади.
Туманимиз аҳолисини, маҳалла фаолларини, жамоат ташкилотлари ва барча масъул тузилма вакилларини мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Фарғона тумани равнақи ва ободонлиги йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик.
