“Ёшлар ижод кўчаси” лойиҳаси тақдим этилди
2026-03-05 21:10:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Ҳамидулло Иномов Фарғона туманининг “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган таклифлар билан танишди.
Маҳалла ёшлар етакчиси Исломжон Муҳаммаджонов томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, туман аҳолиси ҳамда ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулай ва замонавий шароитлар яратиш мақсадида маҳалла ҳудудида “Ёшлар ижод кўчаси”ни ташкил этиш бўйича режалаштирилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.



