Ёшлар бандлиги таъминланаётган хусусий клиника фаолияти ўрганилди
2026-03-05 20:10:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Ҳамидулло Иномов Фарғона туманидаги “Хонқиз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Нодир Шифо Мед” хусусий клиникасига ташриф буюриб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида клиникада яратилган шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳамда муассаса томонидан ёшларни доимий иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, клиникада доимий ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг меҳнат фаолияти, келгусидаги режалари ҳамда ташаббуслари ҳақида фикр алмашилди.



