Суд-ҳуқуқ тизими масалалари юзасидан сайёр қабул ташкил этилди
2026-03-03 10:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг тергов судьяси Хислатжон Куконбоев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ тизимига оид муаммо, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатлари батафсил ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Рўйхатга олинган мурожаатларни ижрога қаратириш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.




