Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун ҳимоясида
2026-03-02 19:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани прокурори Ойбек Тошпулатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-июндаги ПҚ-4363-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9-мартдаги 134-сонли қарори ижроси бўйича ташкил этилаётган барча лойиҳалар назоратга олинган.
Хусусан, Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров ва туман прокуратураси масъуллари кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлар билан учрашиб, лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга туширилиши ҳамда кечикиш сабаблари масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида асосан ишлаб чиқариш қуввати, хомашё таъминоти, маҳсулот сифати, санитария ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, коммуникация тармоқларига уланиш ҳолати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, лойиҳа ишга туширилгандан сўнг яратиладиган янги иш ўринлари ва ички бозорни маҳаллий маҳсулот билан таъминлаш истиқболлари муҳокама қилиниб, масъулларга лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.



