“Энг яхши ижтимоий лойиҳалар” танловининг туман босқичи ўтказилди
2026-02-02 15:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизларнинг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган “Энг яхши ижтимоий лойиҳалар” танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ПФ-17-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори асосида ўтказилди.
Танлов доирасида маҳаллалардан тавсия этилган ижтимоий лойиҳалар туман комиссияси томонидан белгиланган мезонлар асосида атрофлича кўриб чиқилди ва баҳоланди. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, камида 3 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, лойиҳаларнинг иқтисодий барқарорлиги, даромадлилиги, амалий аҳамияти ва узоқ муддатли истиқболлари муҳим мезон сифатида баҳоланди.


