Фарғона туманида малинa плантацияси лойиҳаси ўрганилди
2026-02-20 16:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани хокими Хамидулло Иномов ҳамда Туронбанк АТБ Бошқаруви раиси Чори Мирзаев Фарғона тумани “Саноат” маҳалласида банкнинг инвестиция корхонаси — “Фарғона Турон боғлари” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган малинa плантациясини ташкил этиш лойиҳаси билан танишдилар.
Ўрганиш жараёнида лойиҳа доирасида ер майдонларидан самарали фойдаланиш, интенсив кўчат экиш, томчилатиб сувгариш тизимини жорий этиш ҳамда экспортбоп маҳсулот етиштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, лойиҳа натижасида янги иш ўринлари яратиш, ҳудудда замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш ва маҳаллий бюджет тушумларини ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.


