Фарғона туманида таълим масалалари юзасидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
2026-02-19 15:35:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Шавкатжон Юлдашев томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларга жамоатчилик муносабатини ўрганиш, мурожаатларни жойида ҳал этиш ҳамда уларнинг сонини камайтириш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Фарғона тумани Халқ қабулхонаси билан келишилган режа-жадвал асосида 2026-йил давомида ўтказилиши белгиланган қабуллардан навбатдагиси “Гулпийон” МФЙ биносида бўлиб ўтди.
Қабул жараёнида 7 нафар жисмоний ва юридик шахс вакиллари иштирок этди. Таълим тизимига оид 2 та мурожаат келиб тушиб, улар белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва назоратга олиш учун расмийлаштирилди.
Мурожаатларнинг аксарияти таълим муассасаларига ишга жойлашиш ҳамда фарзандларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш масалаларига тааллуқли бўлди.


