Фарғона тумани хокими “Алпомиш Хосиятхон” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди
2026-02-18 19:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани хокими Хамидулло Иномов “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Алпомиш Хосиятхон” фермер хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Хўжалик раҳбари, тадбиркор Елиоржон Нишонов мазкур ҳудудда 10 дан ортиқ навли малинa кўчатларини етиштириш билан шуғулланмоқда. Етиштирилаётган кўчатлар ички бозор билан бир қаторда бошқа ҳудудларга ҳам етказиб берилади.
Ташриф давомида тадбиркор билан ҳамкорликда “Водил” агротуризм кластерини ташкил этиш, соҳада янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуднинг туризм салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.


