Аграр йўналишдаги масалалар муҳокама қилинди
2026-02-12 20:05:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибияти ташаббуси билан Кенгаш ҳузуридаги “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича” доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни комиссия раиси Муяссар Тожибоева олиб борди.
Йиғилиш давомида аграр соҳани ривожлантириш, қабул қилинган қарорлар ижроси, шунингдек, давлат дастурлари доирасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Соҳада мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамалар жараёнида айрим масъул раҳбарларнинг йиғилишда иштирок этмаганлиги ҳамда белгиланган ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги кескин танқид қилинди. Хусусан, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими ҳамда Фермерлар кенгаши масъулларининг масъулиятсиз муносабати комиссия аъзолари томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят бошқармаларига тегишли чора кўриш бўйича сўров киритиш таклифи илгари сурилди.
Йиғилиш якунунда комиссия фаолиятида интизом, шахсий масъулият ва ижро самарадорлигини таъминлаш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.






