IRLS халқаро тадқиқоти доирасидаги тест синовлари изчил ташкил этилмоқда
2026-02-10 16:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 55-умумий ўрта таълим мактабида PIRLS халқаро тадқиқотининг 3-босқич тест синовлари белгиланган тартиб ва халқаро талаблар асосида муваффақиятли ташкил этилиб, ўтказилди.
Тест жараёнида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини аниқлаш, матнни тушуниш ва таҳлил қилиш бўйича билим ва кўникмаларини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тест топшириқларини бажариш жараёнида шаффофлик, адолатлилик ва сифат кўрсаткичларини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Айни вақтда мактабда PIRLS халқаро тадқиқотига тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилиб, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча машғулотлар ташкил этилмоқда.



