Оғир тоифадаги маҳаллаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-02-10 15:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимлиги биносида Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзохид Убайдуллаев, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодирбек Юсупов ҳамда Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномовлар бошчилигида муҳим ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, 1-ҳудуд тоифасига кирувчи оғир тоифадаги маҳаллалар раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар. Унда мазкур маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Муҳокама давомида оғир тоифадаги маҳаллаларга бириктирилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида олиб борилаётган амалий ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини янада фаоллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни туман бўйлаб ҳашарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, ушбу йўналишда масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.






