Рўйхатга олиш тадбири — мамлакат тараққиётини аниқ рақамлар асосида режалаштиришнинг муҳим босқичи
2026-02-10 14:05:00 / Янгиликлар

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири мамлакат тараққиётини аниқ рақамлар асосида режалаштиришнинг энг муҳим босқичи ҳисобланади. Ушбу жараённинг самараси аввало аҳоли томонидан тақдим этилмоқдаган маълумотларнинг тўғрилигига ва тўлиқлигига боғлиқ.
Хусусан, Фарғона тумани "Тинчлик" МФЙга ташриф буюрилди. Ушбу ҳудудда маҳалла йеттилиги томонидан биринчи босқичда рўйхатдан ўтолмаган фуқаролар хонадонма-хонадон юриб, махсус планшетлар орқали рўйхатдан ўтказилмоқда. Маҳаллада жами 534 та уй хўжаликлари, 640 та оила ҳамда 2 498 та аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг деярли 90 фоиздан ортиғи рўйхатдан ўтганлиги қувонч билан қайд этилмоқда.
Мазкур тадбир мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишини режалаштириш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.



