Фарғона туманида гиёҳвандликка қарши профилактик тадбир ўтказилди
2026-02-10 13:05:00 / Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Фарғона тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЭМБ инспектор-психологлари томонидан 3-сонли умумтаълим мактабида гиёҳвандликка қарши профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш, аҳоли саломатлигини асраш ҳамда мамлакат генофондни ҳимоя қилишга қаратилган фармонлари, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ИИБ фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Учрашув давомида ўқувчиларига гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг инсон саломатлиги ва келажагига таъсири, шунингдек қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунларида иштирокчиларга “Asra” номли видеоролик намойиш этилди.




