Юкламалар қайтадан тенг тақсимланмоқда
2026-02-10 12:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туман электр таъминоти корхонаси томонидан тумандаги “Бой маҳалла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 137-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи электр тармоқлари техник кўрикдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, мавжуд юкламаларни қайта таҳлил қилиш асосида уларни тенг тақсимлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган мазкур техник тадбирлар мавсум давомида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, тармоқларда ортиқча юклама юзага келиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда авариявий узилишларнинг олдини олиш мақсад қилинган.
