Буюк аждодлар мероси — ёшлар маънавий тарбиясининг мустаҳкам асоси
2026-02-10 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 63-умумий ўрта таълим мактабида ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида мазмунли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мактабнинг ижтимоий-гуманитар фанлар методбирлашмаси ташаббуси билан буюк мутафаккирлар — Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган кўрик-танлов ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчилар аждодларимизнинг бой маънавий мероси, бебаҳо адабий асарлари ва тарихий хизматлари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб, мазмунли чиқишлар билан иштирок этдилар.
Кўрик-танлов жараёнида ўқувчилар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан шеърлар ёд олдилар, саҳна кўринишлари орқали уларнинг ҳаёти ва фаолиятини бадиий ифода этдилар.





