Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишда тизимли чоралар кучайтирилмоқда
2026-02-09 16:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон Фармони билан тасдиқланган “Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича 2025–2026 йилларга мўлжалланган комплекс амалий ҳаракатлар миллий дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида изчил ва манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур дастур доирасида Фарғона тумани “Юқори Водил”, “Обод” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун 3-умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, таълим муассасаси вакиллари, ота-оналар ҳамда ёшлар иштирок этиб, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларни турли хатар ва зарарли одатлардан асраш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, мазкур йўналишда ота-оналар, педагоглар ва маҳалла ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчиларга гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари ва унинг жамият ҳаётига салбий таъсирини очиб берувчи “Бадал” бадиий фильми намойиш этилди.




