Киберспорт — замонавий билим ва соғлом рақобат майдони
2026-02-05 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 16-ноябрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–423-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона давлат техника университетида “Киберспорт” мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақа ёш ходимларнинг компьютер ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган 110 нафар ёш ходим фаол иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, Фарғона шаҳар ИИБ жамоаси биринчи ўринни, Фарғона вилояти ИИБ жамоаси иккинчи ўринни, Фарғона тумани ИИБ жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Фарғона тумани ҳокимлиги номидан Фарғона тумани ИИБ жамоасини ушбу натижа билан табриклаймиз. Келгусида ҳам ёш ходимлар ўртасида замонавий билим ва инновацион кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган бундай тадбирлар изчил давом эттирилади.





