Фарғона туманида вояга етмаганлар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-01-29 19:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ–1 сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг 2026-йил 21-январдаги 6-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Муроджон Қундузов томонидан тумандаги “Марғилон” маҳалласида жойлашган “LE CRAYON” НТМ хусусий мактаби фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида подполковник Қундузов мактаб ўқувчи ёшлар билан учрашиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказди. Мазкур тадбир ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш, қонунийлик тамойилларини тушунтириш ҳамда хавфсиз ижтимоий муҳитни таъминлашга қаратилган.



