Фарғона туманида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-01-29 19:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Хамидулло Иномов ва туман прокурори Ойбек Тошпўлатовлар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ойлик иш ҳақи билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Масъул корхона ва ташкилотларга мурожаатларнинг ижросини таъминлаш бўйича зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқаролар билан изчил мулоқот ўрнатилди.



