Фарғона туманида тунги навбатчилик олдидан саф кўриги ўтказилди
2026-01-29 19:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Ижтимоий профилактика ҳафталиги” доирасида туман ҳокими Хамидулло Иномов, туман прокурори Ойбек Тошпўлатов ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари иштирокида тунги навбатчилик олдидан саф кўриги ташкил этилди.
Саф кўригида Ички ишлар бўлими масъул ходимлари ва маҳалла профилактика инспекторлари қатнашди. Тадбир давомида навбатчилик тартиби, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва профилактика чора-тадбирлари бўйича ишлар кўздан кечирилди ҳамда мавжуд вазифаларни самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди.
Саф кўриги олиб борилиши маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган.




