Фарғона туман Кенгашининг 18-сессияси бўлиб ўтди
2026-01-29 18:00:00 / Мажлислар

Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдаги 18-сессияси ўтказилди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, Фарғона тумани ҳокими ва унинг тегишли ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Сессияни туман Кенгаши раиси Баҳодир Ахмаджонов олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ижроси;
-
Фарғона тумани прокуратураси томонидан 2025-йил давомида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи;
-
Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш чоралари;
-
Давлат органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти;
-
Географик объектлар номларини нормалаштириш ва давлат реестрига киритиш;
-
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкилот раҳбарлари фаолияти;
-
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 4-чорак натижалари;
-
Жамоатчилик фикрини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибига ўзгартишлар киритиш;
-
Шунингдек, доимий комиссиялар таркиби ва уларнинг шахсий таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари.
Кун тартибидаги масалалар бўйича доимий комиссиялар раҳбарлари ва масъул ташкилотлар ҳисоботлари тингланди, депутатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Мазкур масалалар юзасидан қарор лойиҳалари тасдиқланди ва амалий ижрога қаратилди.









