Фарғона туманида вояга етмаганлар орасида профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-01-29 17:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ–1 сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг 2026-йил 21-январдаги 6-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Муроджон Қундузов томонидан тумандаги “Марғилон” маҳалласида жойлашган “LE CRAYON” НТМ хусусий мактаби фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида подполковник Қундузов мактаб ўқувчи ёшлар билан учрашиб, вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказди. Мазкур тадбир ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш, қонунийлик тамойилларини тушунтириш ҳамда хавфсиз ижтимоий муҳитни таъминлашга қаратилган.



