Фарғона туманида мебел саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-01-29 16:55:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров “Wuhan Huasheng Jiamei Furniture Co., LTD” корхонасига ташриф буюрди. Мазкур ташриф туман ҳудудида саноатни, хусусан мебел ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини оширишга қаратилди.
Ташриф давомида ҳоким ўринбосари корхонанинг мебел ишлаб чиқариш йўналишлари, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда замонавий технологиялар асосида ташкил этилган иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва уларнинг ички ҳамда ташқи бозорларга йўналтирилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Учрашув чоғида янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шу билан бирга, корхона фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.







