“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-01-29 16:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари қатнашди.
Очиқ мулоқотда Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов, туман Кенгаши раиси Баходир Ахмаджонов ҳамда туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова томонидан Президентимизнинг Мурожаатномаси ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари ҳамда уларнинг амалий аҳамияти атрофлича ёритиб берилди.
Сўзга чиққанлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлиб, халқ фаровонлигини ошириш, инсон қадрини улуғлаш ва келажак авлод манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим дастур эканини таъкидладилар. Шунингдек, стратегиянинг жойларда изчил ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда фуқароларни ислоҳотлар жараёнига фаол жалб этиш зарурлиги қайд этилди.
Очиқ мулоқот якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва амалий режалар ишлаб чиқишга келишиб олинди.



