6-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонида юқори натижага эришди
2026-01-27 10:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Аъзамжонов Муҳаммадзиё Абобакирович инглиз тили фанини билиш даражасини аниқловчи халқаро IELTS имтиҳонида 6.0 балл натижани қўлга киритди.
Мазкур натижа ёш ўқувчининг билим олишга бўлган юқори интилиши, изчил меҳнати ва қатъияти, шунингдек, устозларининг тизимли ва фидокорона саъй-ҳаракатлари самараси эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай ютуқлар умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитиш сифатини ошириш, ёшларнинг халқаро таълим майдонига чиқишига мустаҳкам замин яратмоқда.
Муҳаммадзиё Аъзамжоновнинг эришган муваффақияти тенгдошларига ўрнак бўлиб, келгусида янада юксак марраларни забт этишига ишонч уйғотади. Ёш ўқувчига таълим йўлида янги ютуқлар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.
