«Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» кўрик-танловининг ҳудуд босқичи бўлиб ўтди
2026-01-24 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 8-январдаги 02-03/1-03/6-150-сонли хати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-декабрдаги 54-сон мажлис баёни ижроси асосида Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 38-умумтаълим мактабида «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» Республика кўрик-танловининг ҳудуд босқичи муваффақиятли ташкил этилди.
Мазкур танлов ўқувчиларнинг экологик билим ва дунёқарашини кенгайтириш, атроф-муҳитни асрашга бўлган масъулият ҳиссини кучайтириш, шунингдек экологик қонунчиликка оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўз билим, иқтидор ва фаолликларини намоён этиб, экология соҳасидаги муҳим тушунчалар бўйича беллашдилар.
Танлов юқори савияда, қизиқарли ва самимий муҳитда ўтказилиб, ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш, табиатга меҳр ва масъулият билан муносабатда бўлиш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.







