Мурожаатнома ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмуни педагогларга етказилди
2026-01-23 09:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб этиш мақсадида Фарғона тумани 3-умумий ўрта таълим мактабида педагог-ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Шухратжон Раҳимов ҳамда Адолат СДП Фарғона туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримов иштирок этиб, таълим тизимини ривожлантириш, маҳалла ҳаётини фаоллаштириш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан батафсил тушунтиришлар бердилар.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, педагогларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда белгиланган стратегик мақсадларни ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилди.


