Фарғона туманида Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2025-йил якунлари сарҳисоб қилинди
2026-01-17 14:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Oila va xotin-qizlar bo‘limi томонидан 2025-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш туман ҳокими ўринбосари, бўлим бошлиғи Xamidaxon Abduganiyeva раислигида ташкил этилди.
Ҳисобот йиғилишида ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда Оқила аёллар етакчилари иштирок этдилар. Кун тартибига мувофиқ, 2025-йил давомида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишларида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида йил давомида фаол ва самарали меҳнат қилган ходимлар Фарғона тумани ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди. Шу билан бирга, ўз хизмат вазифаларига сусткашлик билан ёндашган, оилавий ажримларнинг олдини олиш, жиноятчилик профилактикаси ва бошқа муҳим йўналишларда етарли фаоллик кўрсатмаган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чоралар қўллаш масалалари белгилаб олинди.
Ҳисобот йиғилишида, шунингдек, 2026-йилга мўлжалланган устувор вазифалар, хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш ҳамда оилавий барқарорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.









