Қурилиш МФЙда ичимлик суви билан боғлиқ мурожаат тезкорлик билан бартараф этилди
2026-01-08 18:00:00 / Расмий муносабатлар

Фарғона тумани «Қурилиш» маҳалла фуқаролар йиғини, Хамса кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан ичимлик суви таъминоти юзасидан йўлланган мурожаат Fargʻona suv taʼminoti АЖнинг Фарғона тумани филиали томонидан тезкор назоратга олинди.
Мурожаат асосида филиалнинг тезкор ишчи гуруҳи шу куннинг ўзидаёқ воқеа жойига чиқиб, ҳолатни атрофлича ўрганди. Ўрганиш жараёнида махсус техникалар жалб этилиб, носоз ҳолатга келган ичимлик суви қувурлари таъмирланди ҳамда эскирган қисмлар янгисига алмаштирилди.
Кўрилган чоралар натижасида ҳудуд аҳолисининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди ҳамда сув таъминоти барқарорлиги тикланди. Мазкур ишлар фуқаролар мурожаатларига тезкор ва самарали муносабат билдириш амалиётининг яна бир намунаси бўлди.



