Доимий комиссия йиғилишида туманнинг 2026-йил бюджети муҳокама қилинди
2025-12-24 13:05:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президент қарорлари ижроси, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, 2026-йил маҳаллий бюджети, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда “Аёллар дафтари” доирасида хотин-қизлар билан манзилли ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тумандаги айрим географик объектлар номларини миллий меъёрлар асосида давлат реестрига киритиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.




