“Оқбилол” сув омбори атрофида туризм маркази ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
2025-12-18 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Отабек Абдурахимов ҳамда Маҳаллалар уюшмаси раҳбари Диёрбек Хомидов иштирокида “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Оқбилол” сув омбори атрофида туризм маркази ташкил этиш масалаларига бағишланган муҳокама бўлиб ўтди.
Учрашув давомида мазкур ҳудуднинг табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, замонавий инфратузилма яратиш ҳамда сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар барпо этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, сув омбори атрофида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Муҳокама якунида тегишли масъулларга ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда инвестиция лойиҳаларини босқичма-босқич ишга тушириш, экологик мувозанатни сақлаган ҳолда туризм салоҳиятини ошириш зарурлиги таъкидланди.






