Оқ олтиндаги трансформатор қуввати оширилди
2026-01-16 12:00:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда Farg‘ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi АЖ томонидан истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш борасида амалий ишлар давом этмоқда.
Жумладан, Фарғона туманидаги «Оқолтин» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, ўта юклама билан ишлаб келаётган 250 кВА қувватдаги 418-сонли трансформатор пункти 400 кВА қувватлисига алмаштирилиб, қуввати оширилди.
Натижада маҳалладаги 150 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти сифати яхшиланди.

