Фарғона туманида “Китобхон ҳамшира” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди
2025-12-13 11:15:00 / Янгиликлар

Республика Маънавият ва маърифат туман бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Китобхон ҳамшира” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад тиббиёт ходимлари, хусусан ҳамширалар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этиш, уларнинг маънавий савиясини ошириш ва ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўқиган асарлари юзасидан тақдимотлар қилдилар, бадиий адабиётлардан парчалар ўқидилар ҳамда китобхонлик борасидаги билим ва тафаккурларини намойиш этдилар. Танлов жараёнида уларнинг нутқ маданияти, саҳна маҳорати ва китобга бўлган қизиқиши алоҳида эътироф этилди.
Якунда ғолиб ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.







