Фарғона туманида “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга тикиш машиналари топширилди
2025-12-13 08:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасида рўйхатда турувчи 77 нафар аёлларга жамғарма маблағлари ҳисобидан тикиш машиналари топширилди. Ушбу тадбир туман ҳокимлиги биносида ўтказилиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида амалга оширилди.
Тадбир давомида Фарғона туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуганиева ўз нутқида Давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида аёллар учун яратилаётган имкониятлар, қўллаб-қувватлаш механизмлари ва енгилликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Берилаётган тикиш машиналари аёллар учун нафақат қўшимча даромад манбаи, балки ўз ҳаёт йўлини шакллантириш, касб эгаллаш, хизмат кўрсатиш орқали оила даромадини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бу жараён маҳалладаги бошқа хотин-қизларнинг ҳам бандлигини таъминлашга ёрдам бериши мумкинлиги қайд этилди.



