Фарғона туманида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
2025-12-12 12:00:00 / Янгиликлар

Мактабда ўқувчилар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, Ватанга садоқат ва уни ҳимоя қилишга тайёрлик руҳини шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир — “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Тадбирда фахрий ҳарбийлар, чекка ҳужум қўшинлари офицерлари ҳамда оддий аскарлар иштирок этишди.
Дастлаб ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди. Шундан сўнг ҳарбийлар ва ўқувчилар ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди. Савол-жавоб тарзида ўтган суҳбат давомида ўқувчилар ҳарбий хизматнинг мазмун-моҳияти, ҳарбийларнинг кундалик фаолияти ва турмуш тарзи, ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш, чегараларни ҳимоя қилишдаги шарафли бурч каби мавзуларда батафсил маълумотга эга бўлишди.
Иштирокчилар ҳарбийлар томонидан айтилган фикрларни катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тинглаб, улардан мотивация олдилар.









