Фан олимпиадасининг III – вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди
2025-12-12 10:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани мактаблари ва "Le Crayon" нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.
36-мактаб ўқитувчиси Камолдинов Фурқат Фозилжон ўғли раҳбарлигидаги 9-синф ўқувчилари:
▪️ Юсуфжонова Шукронабону Толибжон қизи – Тарих фанидан 1-ўрин,
▪️ Расулжонова Шабнамой Асилжон қизи – Тарих фанидан 3-ўрин.
"Le Crayon" НТМ ўқитувчилари Холмирзаев Ҳаётжон Қирғизбоевич, Карабаев Давлатжон Қобилжонович ва Каримова Мухлиса Анваржон қизи томонидан тайёрланган иқтидорли ўқувчилар ҳам юқори марраларни забт этишди:
▪️ Валижон Абдурауф Расулжон ўғли – Ҳуқуқ фанидан 1-ўрин,
▪️ Мамадисоев Асадбек Фозил ўғли – Ҳуқуқ фанидан 3-ўрин,
▪️ Ғуломов Муҳаммадқодир Элбек ўғли – Биология фанидан 1-ўрин,
▪️ Ғуломова Шаҳруза Элбек қизи – Кимё фанидан 2-ўрин,
▪️ Қобилжонов Тоҳиржон Давлатжон ўғли – Биология фанидан 1-ўрин.
Ғолиб ёшларимизнинг барчаси фан олимпиадасининг навбатдаги – Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Фарғона тумани ҳокимлиги номидан барча ғолибларни чин юракдан табриклаймиз!
Ютуқларингиз бардавом бўлсин!





