Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссиялар йиғилиши бўлиб ўтди
2026-01-13 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссияларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда доимий комиссиялар аъзолари ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, инсон қадрини улуғлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолатли муносабатларни қарор топтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, йиғилишда тумандаги қонунийлик ва жиноятчилик ҳолати, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг амалга оширилиши ҳамда Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги доимий комиссиялар фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси белгиланган тартибда назоратга олиниши таъкидланди.









