Фарғона туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди
2025-12-10 10:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида чигитни қайта ишлаб ёғ ишлаб чиқариш, кўп қаватли уйлар қуриш, томчилаб суғориш учун шланглар ишлаб чиқариш заводини барпо этиш каби инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг томонлар билан биргаликда лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган ҳудудларга борилиб, жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.



