Фарғона туманида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида янги “яшил боғ” барпо этилмоқда
2025-12-06 13:00:00 / Янгиликлар

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Фарғона тумани “Ёйилма” маҳалласидан янги “яшил боғ” барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ташаббус ҳудудда яшил майдонларни кенгайтириш ва экологик муҳитни яхшилашга қаратилган.
Тадбирларда Фарғона тумани ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман бўлими, Фермерлар кенгаши, Ободонлаштириш бошқармаси, Ветеринария бўлими, ҳоким ёрдамчилари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорликда иштирок этиб, тут кўчатлари экдилар.









