“Миллий либослар – маънавият кўзгуси” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди
2025-12-05 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Беруний маҳалла фуқаролар йиғини аёллар фаоли томонидан “Миллий либослар – маънавият кўзгуси” мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир давомида аёллар орасида миллий либосларнинг тарихий аҳамияти, миллий маданият ва анъаналаримиздаги ўрни ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ёш авлодни миллий қадриятларни ҳурмат қилишга, ўз она юртининг маданий меросини асраб-авайлашга чорловчи тарғиботлар амалга оширилди.




